» » Арнасойда қишлоқ хўжалиги соҳасида семинар ўтказилди

Арнасойда қишлоқ хўжалиги соҳасида семинар ўтказилди

04 февраль 2022 г 544 Комментарии: 0

Арнасой туман Дон қабул қилиш корхонасида кишлок хўжалиги масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда Жиззах вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, туман ИИБ бошлиғи Рустам Умматқулов, Арнасой туман ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Шерзод Кўнаров, туман фермерлар Кенгаши раиси Мунаввар Собиров, тумандаги СИУ ва фермер хўжаликлар раислари, комбайн операторлари иштирок этди. 

Семинарда асосий масала ғалла парваришига қаратилди. Комбайнларни ўз вақтида техник холатини яхшилаш ва керакли ускуналар билан таъминлаб жорий йилнинг март ойига барча ғалла ўриш комбайинларини шай ҳолат келтириш лозимлиги қайт этилди.

Шунингдек семинар давомида тумандаги пахта ғалла класстерлари ишлаб чиқариш обьектлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида чора тадбирлар амалга ошириш лозимлиги кўрилди. 

Жумладан ғалла мавсумига тайёргарлик кўриш ва комбайн хайдовчиларининг ойлик маошлари ўз вақтида тўлаб борилишлиги қайд этилиб, аванс тариқасида 2 млн сўм миқдорда пул маблағлари тарқатилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!