Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Жиззахда “Open Air. Silk Road Symphony” концерт дастури ўтказилди
21 сентябрь 2018 г 2 664 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида Миллий симфоник оркестрининг "Open Air. Silk Road Symphony” дастури бўлиб ўтди.
Концерт дастуридан жаҳон ва миллий классик мусиқалари, ария ва опералари жой олган бўлиб, мусиқий асарлар жонли овозда ижро этилди.
Таъкидлаш жоиз, 18-26 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида очиқ осмон остида "Open Air. Silk Road Symphony” — Буюк ипак йўли бўйлаб симфоник мусиқий дастур бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлатқўмитасиҳамкорлигида "Sothis aegis” ва "Amirsoy” компаниялари томонидан амалга оширилмоқда.
Қуйида мухбиримиз Дилмурод Ражабов томонидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!