» » Бахмал туманида “Балли аёллар” кўрик-танлови ўтказилди

Бахмал туманида “Балли аёллар” кўрик-танлови ўтказилди

11 февраль 2022 г 484 Комментарии: 0

Бахмал тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудуддаги “н” ҳарбий қисмда шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳамда шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб “Балли аёллар” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ушбу кўрик-танловда ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқларининг 4 та: ҳазрат Навоий ҳамда Бобур асарлари юзасидан билимлари, ҳарбийларнинг аёллари билиши лозим бўлган вазифалар, пазандалик ҳамда эркин мавзу шартлар бўйича иқтидорлари синовдан ўтказилди.

Ғолиб, совриндор ва турли номинация соҳибалари туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!