» » Жиззахда давлат хизматчилари “Сиёсий (Маърифат) соат”ида фаол қатнашмоқда

Жиззахда давлат хизматчилари “Сиёсий (Маърифат) соат”ида фаол қатнашмоқда

28 январь 2022 г 571 Комментарии: 0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни республикамиздаги барча давлат фуқаролик хизматчилари учун онлайн шаклда “Сиёсий (Маърифат) соат”лари ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу Сиёсий (Маърифат) соат”ларини тизимли ташкил этилишидан асосий мақсад: бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глабаллашув  шароитида мамлакатимизда ҳамда ҳорижда бўлаётган муҳим воқеъликлар ва жараёнлардан хабардор қилиш билан бирга, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий-маърифий билимларини ошириш, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган янги ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳияти билан таништириш ҳисобланади.

Бугун ўтказилган тадбирда ҳам вазирликва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликларидаги раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этдилар.

Жумладан, Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Давлат активларини бошқариш бошқармаси, Монополияга қарши курашиш бошқармаси ҳодимлари ҳам ушбу сиёсий-маърифат соатида фаол иштирок этдилар.

Мазкур ўқувни самарали ташкил этиш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматчилари малакасини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган махсус портал - ilm.argos.uz платформаси ҳамда Агентликнинг YouTube видеохостингидаги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш имконияти яратилган.

Ўқувларда ёритиладиган мавзулар дастлаб тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимларининг мавзу юзасидан тақдимотлари видео форматда қайд этилиб, тизимга юклаб борилади. Платформадан рўйхатдан ўтган давлат хизатчиси эса, ушбу видеоматериаллардан куннинг исталган вақтида бемалол фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Бугун ташкил этилган Сиёсий (Маърифат) соат”ларида сўзга чиққан асосий спикерлар қуйидаги масалалар юзасидан тингловчиларга тақдимотлар орқали батасил маълумотлар бериб ўтдилар:

Мавзу: Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари.

 Маърузачилар:

1) Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори;

2) Мингишов Лазиз Ўткирович - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази директори;

3) Хайдаров Улуғбек Улканбаевич - Халқ таълими вазирлиги Ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи;

4)Акрамов Аббос Ашрапович- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи.

Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли – Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Шунингдек, ўқув соати давомида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Келгусида ҳам Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни “Сиёсий (Маърифат) соат”ларини ташкил этиб бориш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган. Зеро, бундан кўзланган асосий мақсад: давлат хизматчиларининг сиёсий ҳамда маънавий-маърифий билим савиясини юксалтириш ҳисобланади.

З.Бекназаров-Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали етакчи инспектори

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!