» » Форишда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилмоқда

Форишда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилмоқда

14 февраль 2022 г 819 Комментарии: 0

Фориш туманида 2022 йилда 1000 гектар ерда томчилатиб, 500 гектар ерда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этган ҳолда чорва моллари учун озуқабоп экинлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш мўлжалланган.
Туманнинг “Оқтепа” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган “Дўстлик агро экспорт” масъулияти чекланган жамиятида жорий йилда 150 гектар ерда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этган ҳолда чорва моллари учун озуқабоп экинлар етиштирилади ҳамда четдан наслли қорамоллар олиб келиниб, сут ва гўшт етиштириш йўлга қўйилади.
“Дўстлик агро экспорт” масъулияти челанган жамияти озуқабоп экинлар етиштириш ва четдан наслли қорамоллар олиб келиш учун 97 минг Евро инвестиция киритиб, Австриядан ёмғирлатиб суғориш технологиясини олиб келди. Айни кунда Россиялик мутахассислар томонидан ёмғирлатиб суғориш технологиялари йиғиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Дўстлик агро экспорт” масъулияти чекланган жамияти жамоаси 2023 йилда Фориш туманининг Қоратош массивида 1400 гектар ерда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси асосида озуқабоп экинлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш борасида ҳам иш олиб боряпти.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!