» » Президент фармони: ижро ва амалиёт

Президент фармони: ижро ва амалиёт

21 февраль 2022 г 470 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси аксиядорлик жамияти томонидан журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, ташкилот, корхона ва муассасаларнинг матбуот котиблари ҳамда блогерлар иштирок этган анжуманда Президентимизнинг 2020 йил 18 июндаги “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан дебитор ва кредитор, жумладан, ASKUЕ тизимини тўлиқ йўлга қўйиш, billing дастурига истеъмолчиларни тўлиқ бириктириш орқали етказиб берилган электр энергияси учун қарздорликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. 
Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбарининг ушбу фармонида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида салмоқли ишлар амалга оширилган.
Жумладан, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига вилоят бўйича жами истеъмолчилар сони 276 минг 727 нафарни ташкил этиб, шундан 13 минг 587 тасини улгуржи истеъмолчилар ташкил этади. Ўтган 2021 йилда истеъмолчиларга жами 828 миллиард 700 миллион, шундан аҳолига 126 миллиард 500 миллион, улгуржи истеъмолчиларга 702 миллиард 200 миллион сўмлик  электр энергияси етказиб берилган. 2013 йилнинг 2 апрелида “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг  0,4 кВ истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими” лойиҳасини амалга оширишда умумжаҳон тендерларини ўтказилиши эълон қилиниб, ушбу тендерда Жанубий Кореанинг “KT Corparation” компанияси ғолиб чиққан эди. 2015 йил 17 июнь куни “Ўзбекенерго” ДАК, “Жиззах ҲЭТК” АЖ ҳамда “KT Corparation” компанияси билан умумий миқдори 13 миллион 200 минг АҚШ долларлик №ICB-2012-001G`J рақамли шартнома имзоланди.
Жумладан, вилоятдаги мавжуд 275 минг 105 та, шундан 252 минг 539 та аҳолининг ва 22 минг 566 та улгуржи истеъмолчиларнинг ҳисоблаш нуқтасига ASKUE тизимига мос электр ҳисоблаш ускуналари 100 фоиз ўрнатилиб, billing тизимига уланганлар сони 273 минг 289 тани яъни 98 фоизни ташкил қилмоқда. Тизимга уланмаган 1 минг 816 та истеъмолчилар бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2018 йилда қарздор истеъмолчи фуқароларни тармоқдан узиш – кунига вилоят бўйича ўртача 486 донаданга тўғри келган бўлса, ASKUE тизими ишга тушганидан сўнг 2021 йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 7 минг 197 донага етди ёки 2018 йил билан солиштирилганида 15 карра кўпроқ ўчирилаётганлигидан далолат беради. Худди шунингдек, истеъмолчи аҳоли хонадонларини кўрикдан ўтказиш ишлари мос давр билан ўзаро солиштирилганида ўртача ойлик 314 мингтадан 5 миллион 182 мингтага ёки 17 баробарга ошди. 
Истеъмолчиларни billing тизимига улаш орқали уларни кундалик истеъмол сарфи, амалга оширилаётган тўловлари каби ишлар масофадан бошқарилиб, соҳа мутахассис ходимлари томонидан таҳлил қилиб бориш имконияти соддалаштирилди.
– Вилоятимиз бўйича жами трансформаторлар сони 6 минг 306 донани, консентратор ўрнатилиши талаб этиладигани 4 минг 75 донани ташкил қилиб, ҳозирда ана шу транформаторларнинг барчасига консентраторлар тўлиқ ўрнатилди, – дейди “Жиззах ҲЭТК” АЖ бош муҳандиси ўринбосари Пўлат Унаров. – Қолган трансформаторлар истеъмолчига қарашлилиги ва 1 дона истеъмолчи уланганлиги учун уларга ГПРС русумдаги ЭХУлар ўрнатилди.
Вилоятда ASKUE тизими жорий қилинганидан сўнг, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аввало истеъмолчилар билан электр таъминоти корхонаси ўртасида ўзаро амалга оширилаётган ҳисоб-китоблар тартиб-интизоми янада мустаҳкамланмоқда, электр тармоғига ноқонуний уланишларнинг олди олинмоқда, истеъмолчилар ўртасида тўлов маданияти шаклланиб, маблағ ундириш даражаси ортишига сабаб бўлаётир, десак муболаға бўлмайди.
Шунингдек, аҳоли истеъмолчилари томонидан электр энергияси таъминоти ва ASKUE тизими билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мурожаатларини қабул қилиш ва ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида жамиятда қисқа рақамли “1154 – Call cеntеr” хизмати жорий қилиниб, суткалик 24 соат узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги, шу жумладан Жиззах вилоятидаги барча истеъмолчилар соҳага оид бўлган ҳар қандай мурожаатларни “Жиззах ҲЭТК” АЖ билан мулоқот телеграмм канали, “het.uz” ёки “Jizzaxhеtk.uz” интернет сайтлари орқали куннинг исталган вақтида қилинган мурожаат ёки таклифлар қисқа муддатда кўриб чиқилиб, бажарилган ишлар юзасидан белгиланган тартибда муаллифларга электрон шаклда жавоб қайтарилмоқда.
Жамият томонидан жорий йилнинг 1 январь ҳолатига аҳоли ва юридик истеъмолчилардан дебитор карздорликни мажбурий тартибда ундириш юзасидан судларга жами 1 минг 619 та 53 миллиард 667 миллион 100 минг сўмлик даво аризлар киритилди.
Судлар томонидан жами 1 минг 409 та истеъмолчидаги мавжуд 36 миллиард 383 миллон 400 минг сўмлик қарздорлиги юзасидан жамият фойдасига ундиришлик тўғрисидаги қарор чиқарилиб, ижросини таъминлаш учун мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимларига юборилган. Суд жараёнида қолган 42 та жавобгар истеъмолчилар ўз ихтиёрлари билан 2 миллиард 660 миллион сўмлик тўловни амалга оширганини ҳам айтиб ўтиш лозим.
– Электр таъминоти корхонасининг масъул ходимлари томонидан ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар ҳамда billing дастурида ўтказилган таҳлиллар жараёнида ASKUE тизими тўлиқ жорий этилган бўлишига қармасдан, айрим истеъмолчилар томонидан ўзбошимчалик билан электр ҳисоблагич ускунасининг уланиш схемаларига ташқи таъсир кўрсатиш ва бошқа ноқонуний йўллар билан электр энергиясидан фойдаланаётганликлари аниқланди, – дейди “Жиззах ҲЭТК” АЖ ASKUE бўлими бошлиғи Абдусамад Холбўтаев. – Ўтган 2021 йилда 4 минг 154 та ҳолатда, шундан 3 минг 446 нафар фуқаро ва 708 та улгуржи истеъмолчилар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича корхонага етказилган зарар миқдори 16 миллиард 148 миллион 700 минг сўмга, шундан 4 миллиард 596 миллион 100 минг сўм фуқароларга ҳамда 11 миллиард 552 миллион 600 минг сўм улгуржи истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ушбу суммадан 1 минг 125 нафтр истеъмолчи томонидан тўловлар ихтиёрий равишда 986 миллион 100 минг сўмлик тўловлар амалга оширилган. Қолган истеъмолчилардан тўловларни мажбурий тартибда ундириш ва уларнинг ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо беришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тегишли ҳужжатлар тўпланиб юборилди.
Президентимизнинг виртуал қабулхонаси орқали жисмоний ва юридик шахслардан “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари  корхонаси” АЖга 2021 йилда жами 6 минг 525 та мурожаат келиб  тушган. Шундан 6 минг 370 таси ҳал қилинган, 155 таси ижро этиш жараёнида.
Очиқ ва эркин мулоқот тарзида ўтган тадбир сўнгида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олди.

А.ҚАЮМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!