» » Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2022 йилнинг январь ойига қанча бўлганлигига ойдинлик киритилди(видео)

Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2022 йилнинг январь ойига қанча бўлганлигига ойдинлик киритилди(видео)

22 февраль 2022 г 851 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 1443,4 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 32,9 минг кишига ёки 102,3 % га кўпайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят статистика бошқармаси Демография ва меҳнат бўлими бош мутахассиси Мусақулова Моҳидил маълумот бериб ўтди.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 675,3 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46,8 %), қишлоқ аҳолиси сони 768,1 минг киши (53,2 %) ни ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2022 йил 1 январ ҳолатига энг кўп аҳоли сони Ш. Рашидов туманида 232,3 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 16,1 % ни) ва Жиззах шаҳрида 185,2 минг кишини (12,8 ), аксинча энг кам аҳоли сони Янгиобод туманида 29,0 минг кишини (2,0 %) ва Арнасой 47,3 минг киши (3,3 %) ташкил этди.
2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 41,3 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб (бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 28,9 промиллени ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 промиллега кўпайган (2020 йилнинг январь-декабрь ойларида 27,3 промилле бўлган).
Туғилиш коэффициенти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан Жиззах шаҳар (22,8 промилледан 30,3 промиллега) ва Зомин туманида (29,2 промилледан 31,8 промиллега) сезиларли ўсган бўлиб, аксинча сезиларли камайиш Янгиобод туманида (25,7 промилледан 23,0 промиллега) ва Ш.Рашидов туманида (29,8 промилледан 27,1 промиллега) кузатилди.
2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 41,3 мингта туғилганлар қайд этилган бўлиб, шундан ўғил болалар 52,1 %, қиз болалар 47,9 % ни ташкил этади.
2021 йил январь-декабрь ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 9,0 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 11,5 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 2,5 минг киши бўлиб, 2020- йилнинг мос даврида минус 3,6 минг киши бўлган.
Миграция салдоси Бахмал (-0,7 минг киши), Ғаллаорол (-0,6 минг киши), Фориш (-0,5 минг киши) ва Пахтакор (-0,2 минг киши) туманларида кўчиб кетганлар сони кўчиб келганлар сонига нисбатан сезиларли даражада баландлиги кузатилди.
Миграция салдосининг ижобий даражаси Ш.Рашидов туманида (0,8 минг киши) кузатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!