» » Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи Мирзачўл туманида аҳоли ва ёшлар билан оммавий сайёр қабул ўтказди

Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи Мирзачўл туманида аҳоли ва ёшлар билан оммавий сайёр қабул ўтказди

23 февраль 2022 г 667 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ.Қодировнинг Мирзачўл тумани, “Ғалаба” МФЙ аҳолиси ва ёшлар билан оммавий сайёр қабули давомида тумандаги 3-сектор ҳудудидаги 3 та маҳалла ёшлар етакчиларига китоблар, спорт буюмлари берилди, 3-секторда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг 4 нафарига нон пишириш печлари берилди.

Фуқаролиги бўлмаган 3 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини берилди, 16 ёшга тўлган 1 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари (ID карталар) хамда 5 нафар кредит олиш истагида бўлган ёшларга сертификатлар, 5 нафар ташаббускор ёшларга фахрий ёрлиқлар тантанали тарзда топширилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!