Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 328 нафар фуқарога бепул электрон рақамли имзо олиб берилди
24 февраль 2022 г 478 Комментарии: 0
Кундалик фаолият рақамли платформага кўчар экан, виртуал тармоқда эркин ва хавфсиз, ишончли ҳаракатланиш, шахсни тасдиқлаш ва жараёнларни амалга ошириш учун ҳар бир кишига электрон рақамли имзо керак бўлади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг бугунги қонунчилик талабларига кўра, электрон рақамли имзо бўлмаган тақдирда, давлат органларининг интерактив хизматларидан фойдаланиб, шунингдек Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатиладиган хизматлардан ҳам фойдаланиб бўлмайди. Хусусан, бирор давлат идорасига ариза, мурожаат, таклиф юбориш учун ҳам, сизнинг шахсингизни тасдиқлайдиган, ўзаро ишончли ҳамкорликни таъминлайдиган электрон рақамли имзога эга бўлишингиз керак бўлади.
Демак қисқача тафсилот шундай. Айни пайтда бу каби маълумотларни интернетдан излаб яна қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин. Биз эса масаланинг бошқа жиҳатига эътибор қаратмоқчимиз. 2022 йилнинг ўтган даврида Жиззах вилоятидаги давлат хизматлари марказлари томонидан 17 мингдан ортиқ электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитлари ўз эгаларига олиб берилган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, аксарият калитлар кўрсатилган сайёр хизматлар даврида, аҳоли манзилларига борилган ҳолда олиб берилмоқда.
Шунингдек, имтиёзли равишда I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган 14 нафар, “Темир дафтар”да турувчи 20 нафар, “Ёшлар дафтари”даги 194 нафар ва “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган 100 нафар жисмоний шахсларга ЭРИ калитлари бепул тақдим этилган.
Шунингдек, сайёр тартибда вилоят бўйича 6982 та деҳқон хўжаликлари эгалари учун жойига чиқилган ҳолда мазкур калитлар олиб берилди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!