» » “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

24 февраль 2022 г 1 937 Комментарии: 0

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ–752-сон, 09.02.2022 й.).

“Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногиролиги бўлган шахсларга ҳам тайинланиши белгиланди.

Шу кунга қадар фақат I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланиши белгиланган эди.

Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди.

Илгари 16 ёшгача эди.

Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди.

Амалда 18 ёшгача эди.

Болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври кўпи билан 6 йил этиб белгиланди.

Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар киритулгунига қадар, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври кўпи билан 3 йил этиб белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантин ва инсон учун ҳавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан сўнг пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат этганда уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан тайинланиши белгиланди.

Бунга қадар “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда чеклов чоралари (карантин) даврида пенсия тайинлаш муддатлари кўзда тутилмаган эди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!