Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда маҳалла ёшлари учун "Ёш Ватанпарварлар оромгоҳи 2022" лойиҳаси бўлиб ўтмоқда
01 март 2022 г 938 Комментарии: 0
Зомин туманида жойлашган "Миллий гвардия"нинг минтақавий ўқув марказида 3 кунлик “Ёш Ватанпарварлар оромгоҳи 2022” ўқув йиғинида иштирок етиш учун жами 100 нафар ёшлар Жиззах шаҳридаги "Ёшлар инновацион маркази"дан жўнаб кетди.
Унда 100 нафар ёшлар 3кун муддатда жанговар, спорт ўйинлари, маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича машғулотларида ўз билим, кўникмаларини оширади.
Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган "Миллий гвардия" минтақавий ўқув марказининг марказий майдонида “Ёш Ватанпарварлар оромгоҳи 2022” ўқув йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Сўнгра гуруҳларга бўлиб, ётоқхоналарга жойлаштирилди. Хизматчилар ошхонасида овқатланиши учун озиқ-овқат таъминоти йўлга қўйилди.
Куннинг иккинчи яримида, иштирокчилар учун малакали психологлар томонидан психологик тренинглар ташкил етилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!