» » “Тараққиёт стратегияси”: муштарак мақсадлар сари

“Тараққиёт стратегияси”: муштарак мақсадлар сари

11 март 2022 г 532 Комментарии: 0

Мамлакатимизда амалга оширилааётган изчил ислоҳотлар бугун барча юртдошимиз қалбида шу юрт тақдири учун дахлдорлик ҳиссини пайдо этаётгани шубҳасиз.

Президентимизнинг “Xaлқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади”, дея билдирган фикри инсон қадрининг ҳар недан устун эканлиги, ислоҳот ислоҳот учун эмас, энг аввало, инсон қадри, унинг фаровон турмуши ва эркинликлари учун хизмат қилишини ифода этади.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий- иқтисодий ва илмий-маърифий  асосларини яратиб берди. Тараққиёт стратегияси мана шу жамиятнинг бир вакили сифатида мени ҳам руҳлантириб юборди. Энг аввало, жуда катта ишонч ва масъулият билан айтишим мумкинки, Тараққиёт стратегияси янада бахтли  бўлиш ва ўз имкониятлар чегарасини билиб олишдек масъулиятли моҳиятни бизга аниқлаб берди.  

Хусусан, Тараққиёт статратегиясининг 38-мақсадида мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Айни пайтда Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан бу бўйича аниқ мақсад ва вазифалар белгиланган. Жумаладан, жорий йилда 6 та ДХШ, 105 та оилавий нодавлат, Зомин туманида 4 та янги қурилиш асосида Давлат мактабгача таълим ташкилотини ишга тушириш орқали айни пайтда  75,1 фоиз бўлган кўрсаткични йил якунига қадар 78 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Шунингдек, мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида олиб бораётган ислоҳотларимизни янада такомиллаштириш борасида Тараққиёт стратегиясининг тегишли бандидан келиб чиққан ҳолда чекка ҳудудларда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларигача транспорт қатновини йўлга қўйиш масаласи ота-оналар ва жажжи болажонларимизнинг манзилга хавфсиз етиб олишлари учун айни муддаодир.  

Хулоса қилиб айтганда, ўзида муштарак мақсадлар, эртанги кунга ишонч ва фаровон ҳаётни акс эттирган “Тараққиёт стратегияси”нинг мазмун-мохиятини англаб етиш, унинг ижроси учун бир тану бир жон бўлиб, эртанги истиқболи учун бирлашиб, сидқидилдан ҳаракат қилиш қарордан кутилган натижаларни бериши аниқ. Зеро, шу азиз Ватан барчамизники, унинг порлоқ истиқболи учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Феруза Солиева, 

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!