» » Жиззахда “УШУ” спорти бўйича ёшлар ўртасида вилоят очиқ чемпионати ўтказилди

Жиззахда “УШУ” спорти бўйича ёшлар ўртасида вилоят очиқ чемпионати ўтказилди

11 март 2022 г 440 Комментарии: 0

Жиззах шаҳри 12-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида “УШУ” спорти бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Мусобақада, Бахмал, Ғалларол Aрнасой, Шароф Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳридан 200 га яқин спортчилар иштирок этишди.

Ушбу мусобақада 1-2-3 ўринларни қўлга киритган спортчилар 2022 йилнинг 25-26-28 март кунлари бўлиб ўтадиган “УШУ” бўйича республика очиқ чемпионатида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

Жиззах шаҳар 12-умумий ўрта таълим мактабидан Мирзараҳим Муродиллаев, Зоҳирбек Зокиржонов, Aзимбой Холжўраев, Иброҳим Холжўраев, Умиджон Давронов, Муҳаммадали Тожиқулов, Ислом Муҳаммаджонов, Aзиз Одилов, Шоҳрух Камолов ва Aббос Ғайратовлар вилоят очиқ чемпионатида ғолиб бўлишди. Улар Республика очиқ чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!