Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » "Jeet Kune Do"бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионатида Янгиободлик спортчилар 12 та медални қўлга киритишди

"Jeet Kune Do"бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионатида Янгиободлик спортчилар 12 та медални қўлга киритишди

12 ноябрь 2019 йил
1 112
0

Хабарингиз бор, шу йилнинг 25-27 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида спортнинг "Jeet Kune Do" тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтганди.

Мусобоқада мамлакатимизнинг турли бурчакларидан келган спортчилар ўзаро баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган баҳсларда Янгиобод туманидан ҳам иқтидорли спортчилар иштирок этишиб, чемпионат якунида жами 5 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Аввал хабар берганимиздек, ушбу спорт тури бўйича Жиззах вилоят очиқ чемпионати Янгиобод туманида бўлиб ўтган эди.

Унда туманлардан ташриф буюрган 160 нафар спортчилар иштирок этишиб, якунда Янгиобод тумани спортчилари фахрли 1-ўринни, Жиззах шаҳри 2-ўринни ҳамда Дўстлик тумани спортчилари 3-ўринни эгаллашиб, 30 нафар иштирокчи Самарқандда ўтказиладиган Ўзбекистон очиқ чемпионатига йўлланмани қўлга киритишган эди.

Янгиобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар