Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида бепул «Ҳуқуқий маслаҳатлар куни» акцияси ўтказилади
16 март 2022 г 777 Комментарии: 0
Мазкур акция вилоятимизда 18 март куни соат 10.00 – 12.00 гача Жиззах шаҳар, Обод маҳалласи, А.Навоий кўчаси 4/4-уйда жойлашган Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази биносида ва соат 12.00 – 13.00 гача Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси, 43-уйда жойлашган Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ортиқов Элдор биносида ўтказилади.
Сизда нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ саволлар бўлса, акцияда қатнашинг ва малакали нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олинг!
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят бўлинмаси.
Боғланиш учун телефон: (72) 223-50-44
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!