Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманида ёнғин содир бўлди
15 март 2022 г 619 Комментарии: 0
2022 йил 14 март куни соат 7:45 ларда Ш.Рашидов тумани “Бўстон” МФЙ да жойлашган бинода ёнғин рўй берган. Ёнғин жойига дарҳол Жиззах шаҳар ФВБдан 2 та, Ш.Рашидов тумани ФВБдан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари юборилган.
Бўлинмалар ёнғин жойига соат 7:55 да етиб борган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 7:58 да ўраб олиниб, соат 8:20 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида 50 метр³ майдонда, том-шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Аниқланишича, ёнғин чиққан бино паррандачилик учун мўлжалланган, аммо, айни вақтда фойдаланишда бўлмаган. Ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!