» » Янгиобод тумани ҳокими бошчилигидаги делегация қўшни Тожикистон Республикасида бўлди

Янгиобод тумани ҳокими бошчилигидаги делегация қўшни Тожикистон Республикасида бўлди

24 март 2022 г 488 Комментарии: 0

Наврўз байрами нафақат Ўзбекистонда балки деярли барча мусулмон давлатларида ҳам ўзига хос тарзда нишонланмоқда.

Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғиз Республикаси, Эрон, Озарбайжон ва бошқа қатор мамлакатлар халқлари ҳам неча минг йилдирки ушбу кунни ўзларининг миллий байрами сифатида нишонлаб келишади.

Қўшни Тожикистон давлатида ҳам Наврўз байрами тантаналари мамлакатимиздагидан  деярли фарқ қилмайди. Жиззах вилояти Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бошчилигидаги делегация аъзолари қўшни Тожикистон Республикаси Истаравшан ҳокими Адҳам Маъмурзоданинг таклифи билан Истаравшан шаҳрига меҳмон бўлиб борди.

Тожикистон Республикасига уюштирилган ушбу меҳмондорчилик давомида янгиободлик делегация аъзолари Истаравшан шаҳридаги ўйингоҳда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган тантаналарда иштирок этди.

Биродар тожик халқининг ҳам худди ўлкамиздаги каби сумалак, кўк сомса, чучвара, пидина-патир ва бошқа кўплаб баҳорий таомлар билан безатилган тўкин байрам дастурхони атрофида икки халқ вакиллари дўстона суҳбат қуриб, ўзбек ва тожик тилларида янграган кўй-қўшиқлардан баҳраманд бўлишди. 

Тантнали байрам тадбиридан сўнг, Истаравшан шаҳар ҳокимлигида расмийлар ўртасида учрашув ташкил этилиб, икки қўшни Янгиобод тумани ва Истаравшан шаҳрининг ўзаро савдо ва иқтисодий алоқалари атрофлича муҳокама этилиб, уни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!