Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Наврўз”га тайёргарлик қандай бўлмоқда?
11 март 2019 г 2 189 Комментарии: 0
Жиззах шаҳридаги Форум мажмуасида Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вилоят ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев бошқариб борди.
—Наврўз байрамининг асосий тантаналари 18 март куни Форум мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган,—дея таъкидланди йиғилишда.—Мазкур қутлуғ айёмни ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда кутиб олиш, байрам шодиёналарини пухта тайёргарлик билан нишонлашга қаратилган вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлари дастури тасдиқланган.
Йиғилишда белгиланган чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мутасадди вилоят ташкилотлари раҳбарлари зиммасига катта масъулият юклаши айтиб ўтилди.
Шунга эришиш керакки, Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилининг Наврўзи вилоятимиз маркази — Жиззах шаҳри, барча туманларда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади.
Турсунбой КАМОЛОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!