» » Зарбдорда Наврўз тантаналари давом этмоқда

Зарбдорда Наврўз тантаналари давом этмоқда

24 март 2022 г 567 Комментарии: 0

Зарбдор тумани марказий ўйингоҳида “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остида Наврўз умумхалқ байрами тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбирда барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан турли баҳорий таомлар – сумалак, исмалоқ сомса, кўк чучвара тайёрлаш бўйича ўтказилган танлов йиғилганларнинг диққат марказида бўлди. 

Зарбдор туман ҳокими Зафар Рўзиев туман аҳолисини Наврўз умумхалқ байрами билан қизғин табриклади. Байрам тадбирида халқимизнинг тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналарини акс эттирган ҳунармандлар, каштадўзу чеварлар миллий либосларимизни намойиш этди. Туман раҳбари, фаоллар, сайил иштирокчилари спорт мактаби ўқувчиларининг чиқишлари, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази санъаткорлари томонидан тайёрланган байрам концерт дастурини томоша қилди. 

Байрам тадбири давомида миллий халқ лапарлари, қўшиқлари, айтишувлари халқ термалари, фольклор жамоаларининг куй-қўшиқлари қушлар чуғурига уйғунлашиб кетди. Болажонларнинг бидиий чиқишлари, уларнинг шўх-шодон кулгулари, мустақил юртнинг баркамол фарзандлари ижросидаги она Ватанни, кўкламни, бахтиёр болаликни мадҳ этувчи жарангдор куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар барчага завқ-шавқ улашди. Наврўз, ёшлик ва баркамолликнинг нақадар уйғунлиги байрам тадбирлари иштирокчиларининг кўз ўнгида гавдаланди.
Туманнинг барча маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида Наврўз сайиллари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!