» » Форишнинг уч нафар ўқувчиси Ўзбекистон чемиони бўлди

Форишнинг уч нафар ўқувчиси Ўзбекистон чемиони бўлди

05 апрель 2022 г 617 Комментарии: 0

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида спортнинг бел олиш ва уч кураш турлари бўйича 2005 – 2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртсаида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Фориш тумани “Қизилқум” маҳалласида жойлашган 9-умумтаълим мактаби ҳамда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ёш иқтидорли мураббийи Рустам Хидиров шогирдларидан спортнинг бел олиш ва уч кураш турлари бўйича 46 килограмм вазнда Сабрина Мансурова, 56 килограмм вазнда Севара Диханова, 64 килограмм вазнда Комил Мирзабеков, 60 килограмм вазнда Озод Абдухолиқовлар ҳам қатнашиб, Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди ва мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида спортнинг бел олиш ва уч кураш турлари бўйича бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!