Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманида чигит экиш ишлари бошланди
05 апрель 2022 г 749 Комментарии: 0
Тумандаги фермер хўжаликларида жорий йил пахта ҳосили учун чигит экиш ишлари бошланди. Қишлоқ хўжалиги бўлимидан олинган маълумотларга кўра туманда 12 та фермер хўжаликлар худудий уюшмалари бўлиб, уларда 246 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бориб жами туман бўйича 11 минг 700 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган.
Семинарда туман ҳокими Асилбек Рахманович Ашуров иштирок этиб, фермерларга ерни боқсанг-ер сени боқади ёки ерни алдасанг-ер ҳам сени алдайди, деди. Чунки, фермерларимиз виждонан меҳнат қилиб, бор билимини ишга солса, ўзини ҳам хўжалик аъзоларини ҳам оиласини боқа олади дея таъкидлади.
- Деҳқончиликда бир кун эрта ҳаракат қилган ҳам ютади,- дейди семинар ишида иштирок этган қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийси, Ўзбекистон қаҳромони Анорбой Эшматов. - Бу нақлга қатъий амал қилаётган деҳқонларимиз тобга келган майдонларга чигит экишни бошлаб юборишди. Ҳут қурғоқчил келса, ҳамал йиғлоқ келади, деб бежизга айтишмаган ота-боболаримиз. Жорий йил деҳқончилик қилишларингиз учун об-ҳаво жуда яхши бўлади. Барчаларингиз белни маҳкам боғлаб пахта ва ғалла хирмонларини тўлдириб, ўзларингизни ва туманимиз юзини ёруғ қилишларингизга ишонаман.
Семинарда Пахтакор “ SILVER LIVE CLАSTER” бошлиғи Руслан Силяметов ва туман ҳокими қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича ўринбосари Ғайрат Эшпўлатов иштирокчиларга пахта ва ғалла парвариши учун керакли тавсия ва тушунчалар берди.
Тумандаги «Боғишамол» ҚФЙда жойлашган «Эҳсон» фермер хўжалигида бу йил 70 гектар ер майдонига чигит қадалади. Фермер хўжалиги раҳбари Мамарахимова Назира опанинг сўзларига кўра, ҳозирда унинг далаларида пахтанинг « Бухоро-6 » нави экилмоқда.
-Бу навнинг авзалликлари жуда кўп дейди,- Назира опа Мамарахимова биз билан суҳбатда. Биринчи навбатда сувсизликка чидамли ва ҳар бир ғўзадан яхши ҳосил олса бўлади.
Фермерчиликни бу йил биринчи маротаба бошлаганимиз йўқ ўтган йил бизга қўйилган 170 тоннани ошиғи билан 230 тонна қилиб топширган эдик. Умумий 130 гектар ер майдонида фақатгина пахта ва ғалла экинлари эмас балки бошқа маҳсулотларни ҳам етиштиришни режа қилиб турибмиз. Жумладан пахта поляларимизни чет бўш қолиб кетадиган қисмларига бу йил ошқовоқ экишни режалаштирганмиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!