» » Янгича ёндашувлар, «Методик кўмак» тажрибаси, эътироф этилганларга эҳтиром, таҳлил ва мақсадлар

Янгича ёндашувлар, «Методик кўмак» тажрибаси, эътироф этилганларга эҳтиром, таҳлил ва мақсадлар

08 апрель 2022 г 848 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 7 апрель куни Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева ташаббуси Жиззах Давлат педагогика институти маданият саройида «Вилоятимиз мактабгача таълим тизимида таълим бериш сифатини оширишда инновацион ёндашиш ва келгусидаги режалар» мавзусида ташкил этилган тадбирда ана шу жиҳатларга эътибор берилди.
Сўз олганлар бошқарма бошлиғи бугунги кунда тизимида асосий мақсад таълим сифатини ошириш эканлиги, фарзандлариимизни эски замон қоғоз ўйинчоқлар билан эмас, янги инновациялар билан таълимга жалб этишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, айби пайтда вилоятимизда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бошқарма бошлиғи Исматов Иброҳим Шахриёривич сўзга чиқиб, Жиззах вилоятининг республика бўйича кўрсатгичлари, бошқарма томонидан йўлга қўйилган «Методик кўмак» тажрибасини республика миқёсида қўллаш анчайин самара бериши борасида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида шунингдек, тизимда ўтган бир йил давомида ҳукуматимизнинг юксак эътирофи билан мукофотланган 3 нафар ходимлари: Эшпулатова Умида «Шуҳрат» медали соҳибаси, Кушаева Мавлуда. «Соғлом авлод учун» ордени соҳиби, Ғаниева Шамигул «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибларига бошқарма бошлиғининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Байрамона руҳ, таҳлил ва таклифларга бой руҳда ўтган тадбир бошқарма бошлиғининг мотивацион фикрлари билан якунланди.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!