Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдорда давлат ва жамият манфаатларига зарар йетказган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
12 апрель 2022 г 762 Комментарии: 0
Жиззах вилояти прокуратураси томонидан мавжуд сунъий балиқчилик ҳавзаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сонли Қарори ижроси юзасидан текшириш ўтказилди.
Аниқланишича, Зарбдор туман ҳокимининг тегишли қарори билан “М.П” хусусий корхонага балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий ҳавза яратиш учун жами 20 гектар сувли ер майдони ижарага ажратилган.
Туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари ўтказилмаганлиги оқибатида “М.П” хусусий корхона раҳбари ўзига ажратилган ердан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган 48 балл бонитетига эга бўлган жами 9 гектар ер майдонини ноқонуний эгаллаб, давлат ва жамият манфаатларига 4,4 млрд. сўм миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси ҳамда “М.П” хусусий корхона раҳбарига нисбатан 192-11-моддаси жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!