» » Автомобил харид қилиш кўпайган вилоятлар маълум қилинди.Улар ичида Жиззах ҳам бор

Автомобил харид қилиш кўпайган вилоятлар маълум қилинди.Улар ичида Жиззах ҳам бор

13 апрель 2022 г 798 Комментарии: 0

Ҳудудлар кесимида ўтган ой давомидаги автомобил харидининг энг юқори ўсиш суръатлари Фарғона (43 фоиз), Наманган (23 фоиз) ва Жиззах (20 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида 112,1 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган ва бу ўтган йилнинг мос даврига (55,5 минг) нисбатан 102 фоизга кўпроқдир. Шу билан бирга, жорий йилнинг феврал ойи билан таққослаганда, 12,7 фоизлик пасайиш кузатилган.

Экспертлар автомобилларни рўйхатдан ўтказишлар сони кескин ўсишини автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилиниши билан изоҳлашган. Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш нархи пасайтирилган.

Март ойи давомида иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобиллар 84,7 минг донани ташкил этиб, феврал ойига (85,3 мингга) нисбатан пасайиш қайд этилган.

Ўз навбатида, бирламчи бозордан харид қилинган автомобиллар сони 27,5 минг донани ташкил этиб, феврал ойига (27,4 минг) нисбатан 0,3 фоизга ўсиш кузатилган.

Март ойида янги автомобиллар савдосида сезиларли даражада ўсиш Фарғона (43 фоиз), Наманган (23 фоиз), Жиззах (20 фоиз) вилоятларида кузатилди. Шу билан бирга, Қашқадарё (31 фоиз), Самарқанд (13 фоиз), Тошкент (16 фоиз), Навоий (7 фоиз) ва Андижон (5 фоиз) вилоятларида пасайиш қайд этилган.

Шунингдек, хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар олди-сотдиси бўйича шартномалар сони 1,3 минг донани ташкил этган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!