Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманининг "Олтин водий" маҳалласи обод бўлмоқда
14 апрель 2022 г 642 Комментарии: 0
Дўстлик туманининг “Олтин водий” маҳалласини обод гўшага айлантириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Бунда қўлигул усталар, моҳир қурувчилар бир сўз билан айтганда ўз касбининг ҳақиқий фидойилари меҳнат қилишаётир.
Уларнинг ёрдами билан кўча четида йўлаклар ташкил этилмоқда. Ижтимоий объектлар қайта таъмирдан чиқяпти. Кўп қаватли уйлар атрофлари текисланиб, аҳоли мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун шароитлар яратилмоқда. Албатта, бундай ишлар олиб борилаётган гўшада бунёд этилаётган “яшил макон” ҳам кишилар кўнглини кўтаришга хизмат қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!