» » Фориш туманида волонтёрлар мактаби ташкил этилди

Фориш туманида волонтёрлар мактаби ташкил этилди

14 апрель 2022 г 712 Комментарии: 0

Фориш туманининг “Ойбек” маҳалласи ҳудудида жойлашган 33-умумталим мактаби биносида “Волонтёр”лар мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси волонтёрлар мактаби директори Ширин Абидова, Олтин Қанот волонтёрлари ташкилоти раҳбари Санъатбек Музаффаров ҳамда вилоят фаол волонтёр ёшлари иштирок этишди.

Ширин Абидова бошчилигида волонтёр ёшларга ўқув семинар тренинг ташкил этилди. Семинар жараёни қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Семинар якунида волонтёр ёшларга фойдаланишлари учун ўқув қўлланмалари топширилди.
Шунингдек, волонтёрлар томонидан туман ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 150 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу тадбирларда Жиззах давлат педагогика институтининг волонтёрлари ва туман волонтёр ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!