Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жасур Ҳасанов бугунги ўйинда "Сўғдиёна"га ёрдам бера олмайди
14 апрель 2022 г 572 Комментарии: 0
Бугун Андижонда Ўзбекистон Кубоги “Е” гуруҳининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтади. “Бобур Арена”да “Андижон” клуби ўтган йили Суперлигада 2-ўринни эгаллаган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади.
Sports.uz маълумотига кўра, жиззахликлар сафида битта йўқотиш бор. Яъни, “Сўғдиёна” жамоаси сардори ҳамда етакчиси Жасур Ҳасанов Андижонга келмади. Лекин бугунги ўйинни қандай сабаб билан ўтказиб юбораётгани бизга қоронғу.
Қизиғи, ушбу футболчи Кубок доирасида 1-турдаги “Арал Самали”га қарши ўйинда ҳам “Сўғдиёна”га ёрдам бера олмаган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!