Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Депутат мурожаатида кўрсатилган шикоятлар ўз исботини топди
19 апрель 2022 г 482 Комментарии: 0
Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш даражаси сифати яхшилаш борасида истеъмолчилардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат тезкор ва ижобий ҳал этилмоқда.
Хусусан, Жизззах вилояти Фориш тумани Халқ депутатлари Кенгаши депутати С.Шакаровнинг мурожаати «Ўзэнергоинспекция» Жиззах ҳудудий бўлими ва «Жиззах ҲЭТК» АЖ мутахассислари иштирокида жойида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида ушбу мурожатда кўрсатиб ўтилган муаммолар мавжудлиги, яъни Фориш тумани Каттасой қишлоғининг аҳоли хонадонлари электр таъминотини яхшилаш мақсадида дастурга киритилган ишлар ўз муддатида амалга оширилмаганлиги аниқланди.
Жумладан, темир-бетон устунлар марказий омборхонадан олиб келиниб қўйилган бўлишига қарамасдан шу вақтга қадар қурилмаганлиги маълум бўлди. Бунинг натижасида аҳоли хонадонларнинг электр таъминотида кучланиш пастлигидан асосли норози бўлишини кўриш мумкин.
Мазкур муаммони тезда ҳал этиш мақсадида «Ўзэнергоинспекция» Жиззах ҳудудий бўлими томонидан «Жиззах ҲЭТК» АЖга Каттасой қишлоғида дастурга киритилган ишларни тезкорлик билан якунлаш бўйича ёзма кўрсатма берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!