Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими томонидан очиқ мулоқат ўтказилди
19 апрель 2022 г 670 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах филиали Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими томонидан Жиззах политехника институтида очиқ мулоқат шаклидаги дарс жараёнлари бўлиб ўтди.
Унда қобилиятли шахсларни давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш, меритократия тамойилини қўллаш, Давлат фуқаролик хизматида гендер, ижтимоий, ҳуқуқий тенгликни таъминлаш, хизматчиларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, хизмат жозибадорлигини юксалтириш, билимли ёшларни соҳага жалб этишга оид чоралари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқатда Агентликнинг вазифа ва функциялари, ишларни тўғри ташкил этиш, самарадорлик кўрсаткичлари, давлат фуқаролик хизматчилари иш жараёнлари, уларни хизмат поғоналарида ўстириш ва доимий малакасини ошириш бўйича тушган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!