» » Форишдаги сел оқибатлари бартараф этилиб, талофат кўрганларга ёрдам кўрсатилмоқда

Форишдаги сел оқибатлари бартараф этилиб, талофат кўрганларга ёрдам кўрсатилмоқда

21 апрель 2022 г 1 068 Комментарии: 0

2022 йил 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Фориш туман “Эгизбулоқ” маҳалласининг тоғ ҳудудидаги 5 та сойдан оққан сел сувлари қўшилиб, кучли сел оқимини юзага келтириб, маҳалладаги аҳоли хонадонлари, уй-жойлар, ёрдамчи бинолар, савдо ва маиший хизмат объектлари, табиий газ тармоқларига зарар етказди. Маҳалла ҳудудидаги ички йўллар оқизиқлар, қум, тош-шағал билан тўлиб, транспорт қатнови тўхтаб қолди.

Айни пайтда “Эгизбулоқ” маҳалласида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларни амалга оширишда фавқулотда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари, ҳарбий хизматчилар, вилоят ва туман корхона, ташкилот, муассасалари ходимлари, кўнгилли ёрдамчилар иштирок этишмоқда.
Сел оқибатларини бартараф этиш ишларини Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва туман ҳокими Икром Матиевлар назорат қилиб туришибди.

Кучли ёғингарчилик натижасида юзага келган сел оқибатида талофат кўрган “Эгизбулоқ” маҳалласи аҳолисига Фориш тумани аҳолиси, тадбиркорлар ва Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва барча туманларидан озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари, кўрпа-тўшак ва бошқа зарур маҳсулотлар келмоқда.

Ушбу маҳсулотлар маҳалладаги 15-умумтаълим мактабига тўпланиб, пешма-пеш селдан зарар кўрган аҳоли хонадонларига тарқатилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!