» » Ғаллаоролда “BMB-AGROKLASTER” МЧЖ томонидан сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш бўйича амалий ўқув семинар ўтказилди

Ғаллаоролда “BMB-AGROKLASTER” МЧЖ томонидан сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш бўйича амалий ўқув семинар ўтказилди

24 апрель 2022 г 902 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани Тозауруғ ҚФЙ ҳудудида “BMB-AGROKLASTER” МЧЖ томонидан сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш бўйича амалий ўқув семинари ташкил қилинди.
Унда “BMB Trade Group” компаниясининг бош директор ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги ва инвестициявий лойиҳалар комплекси раҳбари Абдурашид Шарафутдинов, Республика сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари, “AGRIMATCO” ҳамда “BMB-AGROKLASTER” компаниялари вакиллари, шунингдек бошқа бир қатор шу соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда қишлоқ хўжалиги учун янги усул ҳисобланган, мева-сабзавотчилик тармоғида маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларининг ўзаро интеграциясини, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида кооперация асосида мева-сабзавотлар етиштириш бўйича лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти Арнасой, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларининг 6 минг гектардан ортиқ майдонларида амалга оширилиб, умумий қиймати 150 млрд. сўмни ташкил этадиган мазкур лойиҳа мазкур соҳада фаолият олиб бораётган жами 119 та фермер хўжаликлари ҳамкорлигида амалга оширилади.
Тақдим этилган лойиҳа ажратилган ер майдонларида мева-сабзавот кластери (кооперацияси) асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва истеъмолчиларга етказишга қаратилган бўлиб, бунда экспорт қувватларини мунтазам равишда ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилади.
Умуман олганда, яқин келажакда мазкур лойиҳа доирасида 1500 тонна помидор, 600 тонна булғор қалампир, 6400 тонна картошка, 4800 тонна саримсоқ пиёзи, 4000 тонна дуккакли маҳсулотлар, 10400 тонна полиз экинлари етиштириш режалаштирилмоқда.
Бу билан мазкур агрокластер мамлакатимиз озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш борасида ўз муносиб ҳиссасини қўшади.
Мазкур тадбирда ОАВ вакиллари иштирок этди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!