» » Фориш туманида Сайлов кодекси лойиҳаси – умумхалқ муҳокамаси бўлди

Фориш туманида Сайлов кодекси лойиҳаси – умумхалқ муҳокамаси бўлди

28 сентябрь 2018 г 2 829 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 8 августдаги 371/1-сонли хатига асосан туманимиздаги маҳаллалар, корхона, ташкилот, муассасаларда, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтаётган давра суҳбатларида Ўзбекистон Республикасининг янги «Сайлов кодекси» лойиҳасининг мазмун-моҳияти аҳолига батафсил тушунтирилмоқда.

Ҳозиргақадар «Қўлба», «Қизилқум», «Оқтом» маҳаллалари, тиббиёт бирлашмаси, санитария эпидемиология назорати марказида «Сайлов кодекси» лойиҳасига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилди.

Давра суҳбатларида сўзга чиққан туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов, туман сайлов комиссияси раиси Рашид Каримов ва бошқалар 18 боб 100-моддадан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси лойиҳасини тайёрлаш жараёнида 15 дан ортиқхорижий мамлакатлар сайлов қонунчилиги ва тажрибалари кенг ўрганиб чиқилганлигини алоҳида таъкидлашди. Сайлов кодекси лойиҳасида Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига махсус ўрин ажратиш институти бекор қилиниши назарда тутилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқдепутатлари туман (шаҳар) кенгашларига номзод кўрсатишҳуқуқи чиқариб ташланганлигиҳақида ҳам йиғилганларга тушунчалар берилди.

Давра суҳбатларидақайд этилганидек, сайлов кодексининг қабул қилиниши сайлов муносабатларини янада сифатли ҳуқуқий тартибга солинишини таъминлайди, бир-бирини инкор қилувчиқоидаларнинг бартараф этилишига имкон беради. Партиялараро соғлом рақобатни яратиш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада фаоллаштиришга хизмат қилади.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!