» » “HUAXIN-JIZZAKH” футзал клубининг расмий номланиши ўзгарди

“HUAXIN-JIZZAKH” футзал клубининг расмий номланиши ўзгарди

28 апрель 2022 г 1 488 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 22 апрел куни Жиззахнинг “HUAXIN-JIZZAKH” футзал клуби олий раҳбар органи Конференцияси ўтказилди.

Конференция кун тартибига “HUAXIN-JIZZAKH” футзал клуби расмий номланишини ўзгартириш, клуб Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш, шунингдек, клуб раҳбар органлари – клуб президенти, клуб Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш масалалари киритилди.

Конференцияда кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди. Унга кўра, Жиззах шаҳар “HUAXIN-JIZZAKH” футзал клубининг расмий номланиши “JIZZAX KENTEKS” футзал клубига ўзгартирилди. Шу асосда клубнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда клуб Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан қайта давлат рўйхатидан ўтказилди. Эндиликда клуб “JIZZAX KENTEKS” футзал клуби номи билан фаолиятини давом эттиради.

Шу билан бирга, клуб президенти этиб Юлдашев Шуҳрат Мўминович сайланди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!