» » Ишонч, масъулият ва имконият муборак ёш лидерлар!

Ишонч, масъулият ва имконият муборак ёш лидерлар!

27 август 2021 г 1 244 Комментарии: 0

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятидаги 20-35 ёшли олий таълим муассасалари талабалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган ёш давлат фуқаролик хизматчилари учун “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилган эди.

Бугун, Жиззах вилояти ҳокимлигининг Инновацион марказида “Келажак лидерлари” клубининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Мирусманов Боходир Мирхосилович, вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Жўрақулов, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси директори Д.Худойшукуров ва клубга саралаб олинган 50 нафар ёшлар, "Ибрат тиллар оромгоҳи" лойиҳаси иштирокчилари шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари, ёш давлат фуқаролик хизматчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Агентлик департамент мудири Мирусманов Боҳодир Мирхосилович

Дастлаб, клубнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Жўрақулов ушбу юксак ишонч ва масъулият билан ёш лидерларни қутлади. Жамиятда лидерлар қатламини шакллантириш, давлат органларида креатив фикрлайдиган, инновацион стартапларни амалиётга татбиқ этадиган ёш кадрлар сонини ошириш олдимизда турган энг долзарб масала эканлиги таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, Б.Мирусманов Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Отабек Хасановнинг табрик нутқини ўқиб эшиттирди. Келгусидаги режалар, ташаббуслар ҳақида Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев Зум иловаси орқали клуб аъзолари билан фикр алмашди.

Сараланган аъзолар ичида очиқ овоз бериш йўли билан сайланган Клуб Президенти Д.Мирзаев ва вице-президент О.Мусурмоновнинг клуб фаолияти ташкил этиш юзасидан тақдимот намойиши бўлиб ўтди.

Клуб Президенти Д.Мирзаев ва вице-президент О.Мусурмонов тақдимоти

Маросим сўнггида, ёш лидерларга махсус кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари ҳамда аъзолик Сертификатлари топширилди.

 Эндиликда клуб аъзолари фаолият давомида давлат фуқаролик хизмати ва инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришга оид турли мавзуларда ўз тажриба ва малакаларини ошириб борадилар. Клубда энг юқори натижа кўрсатган ёш лидерлар захира кадр сифатида чет элда малака ошириш ҳамда давлат бошқарув академияси “Лидерлар курси”да ўқиш имкониятига эга бўлади.

Отабек Мусурмонов – Клуб вице-президенти
Отабек Мусурмонов – Клуб вице-президенти
Клуб энг аввало билим олишдан ҳеч қачон чармайдиган, ўз устида тинимсиз меҳнат қиладиган ёшлар шаклланишида кўмаклашади. Жамиятда кезиб юрган қора иллатларга (коррупция, непотизм, лоббизм) қатъият билан курашиган ёшлар армияси пайдо бўлади. Ўз ватани учун жонини аямайдиган, элпарвар ёшлар сафи кенгаяди.
Нилуфар Aбдуғаниева – клуб аъзоси
“Келажак лидерлари” клуби аъзоси бўлиш биз ёшлар учун жуда катта масъулият ҳамда ўз устимизда ишлаш учун янада куч бағишлайди. Мен шахсан талаба, Ватанини халқини севувчи давлат хизматчиси сифатида келгуси иш фаолиятимда бу клубнинг ўрни ва аҳамияти чексиз бўлишига аминман. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Янги Ўзбекистоннинг Учинчи рениссанс даври”ни уларга камарбаста бўлиб, биргаликда қурамиз, дея ишонч билан айта оламан.
Лочинбек Жуманов – клуб аъзоси
Лочинбек Жуманов – клуб аъзоси
Бугунги кунда давлат хизматчиларини тарбиялаш ва уларни муносиб ўринларига қўйиш масаласи кўтарилганда, аввало, Президентимизнинг ҳалоллик ваксинаси ҳақидаги сўзлари ёдимга тушади.
Ҳалоллик ваксинаси билан эмлаш деганда, бошқарув соҳасидаги давлат хизматчиларини алоҳида эътиборга олганлиги ва биз келажак лидерлари мана шундай ваксинанинг энг кучли дозаси билан эмланган авлоди сифатида майдонга чиқиб, давлат хизматини ривожлантиришда ва оқилона сиёсат юритилишида ўз ҳиссамизни қўшадиган ҳақиқий лидерлар мактабининг илк жамоаси эканлигимдан фахрланаман.
Ва келгусида давлат хизматини ривожлантиришда яъни янгги Ўзбекистоннинг имижини шакллантиришда ўзимнинг ҳалоллик ваксинасининг юқори дозаси билан эмланганлигимни намоён қилиб давлат хизматини ривожлантиришда албатта ўз ҳиссамни қўшаман.
Сатторов Отабек Илҳом ўғли
Халкимиз фаровонлиги йулида самарали хизмат қилишимиз учун, бугунги кунда биз ёшлардан юкори савиядаги билим, кенг доирадаги куникмалар ва албатта халк мафаатларини ўз манфаатларимиздан устун куйишдек олий фазилатлар мужассамлиги талаб этилади. Бунинг учун эса мухтарам Президентимиз бизга кўрсатаётган йулдан шахдам кадамлар ила одимлашимиз кифоя. Шундагига биз ўзимизга билдирилаётган чексиз ишончни оқлай оламиз.

“Келажак лидерлари” клуби

Ахборот хизмати 

Сарвар Норпўлатов тақдимот жараёни
Вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов нутқи


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!