» » Фориш туманида тўртинчи сектор раҳбари қабул ўтказди

Фориш туманида тўртинчи сектор раҳбари қабул ўтказди

29 сентябрь 2018 г 2 887 Комментарии: 0

Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, тўртинчи сектор раҳбари Сардор Ражабов томонидан «Қизилқум» маҳалласида навбатдаги оммавий қабул ташкил этилди.

Унда тўртинчи секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари, аҳолига хизмат кўрсатувчи бирқатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари таклиф этилди. Оммавий қабулда дастлаб муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабулқилинган «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар - келажагимиз» давлат дастурлари ва унинг мақсад, вазифалари ҳақида атрофлича тушунча берилди. Бу борада тумандаги тижорат банклари раҳбарлари томониданқандай ҳамда қанча миқдорларда кредитлар ажратилаёгани тўғрисида маълумотлар берилди.

– Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган оммавий қабуллар давомида маҳалламиздаги аҳоли ўртасидаги муаммолар атрофлича муҳокама этилиб, жойида ҳал этилаётгани бизни мамнун этяпти, – дейди шу маҳаллада яшовчи Сабо Ўсканова. – Қўлим калталик қилиб 3-синфда ўқиётган ўғлимни ўқув қуроллариҳамда китоблар билан таъминлай олмаётгандим. Муаммомни айтгандим, жойида ҳал этиб беришди. Бунинг учун улардан миннатдорман.

– Маҳалламиздаги 9-умумтаълим мактабида доска, парталар етишмасди. Биз ота-оналар ушбу муаммони оммавий қабулда кўтардик. Яқин кунлар ичида бу муаммо ҳал этиладиган бўлди, – дейди Наргиза Қосимова.

Эл-юртга хизмат қилиш, одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашидан ортиқ мезон бўлмаса керак. Бу ҳар бир раҳбардан янада қатъият билан иш тутишини талаб этилади.

Рашид КАРИМОВ.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!