» » Жиззахда экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

13 май 2022 г 2 173 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида яшовчи, 1995 й.т. “С.О.” ўзининг уяли телефонидаги "Инстаграм" ижтимоий тармоғи ва “Телеграм” мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг акидапарастлик ғоялари билан йуғрилган материалларни тарқатиб келган.
Вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “С.О.”нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов харакатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!