Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда биржа савдолари анча фаоллашган
18 май 2022 г 652 Комментарии: 0
Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда биржа савдолари анча фаоллашган. Лекин Сирдарё, Андижон ва Сурхондарёдаги корхоналарнинг биржа савдоларидаги иштироки пастлигича қолмоқда.
Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 17 май куни товар-хомашё биржасида савдоларни ва унда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга, Зангиота 37 турдаги, Кармана 24 турдаги, Данғара ва Жомбой 17 турдаги маҳсулотларни биржага чиқарган бўлса, Андижон, Нурота, Қизириқ, Боёвут туманларида атиги 1 турдаги маҳсулот биржага қўйилмоқда.
Шу муносабат билан мутасаддиларга маҳаллий маҳсулотларни биржага олиб чиқишни туман даражасига тушириш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.
“Мисол учун, 1 июлдан фермер ва кластерлар 500 минг тонна ғаллани биржа орқали сотиши йўлга қўйилмоқда. Бу фермерлар учун 2 триллион сўм қўшимча даромад дегани.
Лекин, туман ҳокимларида фермер маҳсулотини биржага қандай олиб чиқиши, бу борада кимга мурожаат қилиши, яъни ишни қандай ташкил этиши бўйича аниқ режалар борми? Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.
Маҳаллий маҳсулотларни биржада кўпайтириш бўйича янги тизим Ўртачирчиқ тумани мисолида тушунтирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!