Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасининг янгидан таъмирланган маркази очилди
19 май 2022 г 1 077 Комментарии: 0
Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасининг янгидан тўлиқ таъмирланган 4 қаватли маъмурий биноси ва туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова, туман ҳокими Шавкат Дарвишов, туман сектор раҳбарлари, фаоллар, фахрий меҳмонлар ва тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Маҳаллий бюджетидан 6 млрд. сўм маблағ ажратилиб, тиббиёт бирлашмасининг маъмурий биноси, болалар бўлими, хирургия, терапия, гинекология ва туғруқ бўлимлари тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди ва янги жиҳозлар билан жиҳозланди.
Барча хоналар ёруғ, кенг, иссиқ ва совуқ сув, иссиқлик таъминоти билан таъминланган. Беморлар ва шифокорлар учун барча замонавий шароитлар яратилган. Шунингдек, телевизор, музлатгич, ички душ ва ҳожатхонаси бор бир неча хоналар мавжуд.
Очилиш маросимида сўз олган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова, туман ҳокими Шавкат Дарвишов ва бошқалар сўнгги йиллдарда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз саъйи ҳаракатлари билан аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга, айниқса аҳоли саломатлигини сақлашга алоҳида эътибор кўрсатилаётганлигини шу сабаб туманлар марказлари, ҳатто қишлоқларда ҳам шундай замонавий тиббиёт масканларининг фойдаланишга топшириш одатий ҳолга айланганлигини таъкидаладилар.
Сўнгра, ленталар кесилиб, барча меҳмонлар тиббиёт масканининг имкониятлари билан яқиндан танишишдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!