Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг Тошкентга саёҳати уюштирилди
19 май 2022 г 756 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 13 майдаги 06-89-сонли чора-тадбирлар режасига асосан, жорий йилнинг 18 май куни туман ва шаҳарлардан жами 40 нафар ногиронлиги бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандларини “Янги Ўзбекистон ёшлари ёт ғояларга қарши бирга курашамиз” шиори остида Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Ташкил этилган саёҳат давомида вояга етмаган ёшлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти хайкалига гуллар қўйилди.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон боғи”га олиб борилди ҳамда ёшларга у ерда яратилган шароитлар, тарихимизда из қолдирган буюк бобокалонларимизнинг амалга оширган ишлари ва бошқа бир қатор барпо этилган объектлар билан таништирилди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги “Хумо арена” муз мажмуасига саёҳат қилишди ҳамда ёшларимиз бугунги кунда Юртбошимиз томонидан ёшларга яратилаётган шароитларни кўриб, ватанимиз равнақи йўлида янада кўпроқ билим ва ҳунар эгаллашлари, унга содиқ фарзанд бўлиб вояга етишлари лозимлигига яна бир карра амин бўлдилар.
Бу саёҳат уларнинг ўтмиши ҳам келажаги каби буюк бир шонли Ватан фарзанди эканликларини, унга муносиб бўлиш зарурлиги ва унда ҳар бир ёшнинг қўллаб қувватланишини ҳис этишларида муҳим аҳамият касб этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!