Пахтакор туман Давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ходимлари томонидан жорий йилда “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида бир қанча ишлар амалга ошириб келмоқда.
2022 йилнинг январ-апрель ойларида жами янги очилган 105 та тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзиллари жойига борган ҳолда раҳбар ва ҳисобчилар билан учрашиб уларга ҳисобот тақдим қилиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, 2022 йил январь - апрель ойларида Иқтисодий қийинчиликлар сабабли фаолиятини тўхтатган 154 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, иш фаолиятларини қайта тиклаш масалаларда амалий ёрдам берилди.
Пахтакор туман Давлат солиқ инспекциясидан янги солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган, "USTALAR OILASI" оилавий корхонаси 2022 йил 12 апрель куни давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, жамият пенаблок ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширмоқда.
Корхона раҳбарига давлат солиқ идораларига дастлабки бухгалтерия ҳисоботларни тақдим этиш тартиблари тушунтирилди.
Пахтакор туман Пахтакор ҚФЙ ҳудудидаги "THE HAPPIEST BUSINESS FAMILY" оилавий корхонаси 2022 йил 16 март куни янгидан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, Корхона раҳбари Темирова Махлиё Сайдурасул қизига давлат солиқ идорасига электрон тарзда дастлабки ҳисобот тақдим қилиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушунчалар берилди.
Бундан ташқари 4-сектор томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиб келинмокда.