Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда UNICEF томонидан семинар ташкил этилди
24 май 2022 г 815 Комментарии: 0
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “IT-MED” масъулияти чекланган жамияти масъул ходимлари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, унинг шаҳар ва туман бўлимлари иммунопрофилактика бўлимлари, вакцина сақлаш омборларининг мудирлари, эпидемиолог врач ёрдамчилари иштирок этди.
Семинарда соҳага янгидан жорий этилаётган “Вакцина логистикасини бошқариш тизими”дан фойдаланиш қоидалари, вакцина сақлаш омборхоналарига келтирилган барча турдаги вакциналар миқдори, уларнинг яроқлилик муддати, вакциналар айланмаси ва захирасининг ҳолати ҳақида ахборот алмашиш имкониятлари юзасидан маълумот берилди.
Иштирокчилар ушбу тизимдан фойдаланиш юзасидан тайёрланган синов тестлари топшириб, билимлари синовдан ўтказилди.
Шунингдек, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимларига 28 дона замонавий компьютер жамланмаси, 1 дона ноутбук, 14 дона нусха олиш ва чоп этиш қурилмаси, 14 дона оптик толали интернет тармоғига уланиш қурилмалари топширилди.
А.Қаюмов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!