» » "Матонат оромгоҳи" иштирокчилари Жиззахда

"Матонат оромгоҳи" иштирокчилари Жиззахда

27 май 2022 г 829 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 25-29-май кунлари Зомин туманида жойлашган “Зомин” болалар оромгоҳида ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни спортга жалб этиш мақсадида ташкил этилаётган “Матонат оромгоҳи" иштирокчилари тантанали кутиб олинди.
"Матонат оромгоҳи"нинг очилиш маросими аввалида меҳмонлар сўз олиб, оромгоҳ ишига ва иштрокчиларга омад тилаб, янги лойиҳаларни ёшлар ўртасида янада самарали ўтказишда ёшларнинг ўрни юқорилигига яна бир бор ишонч билдиришди.

Очилиш маросимида барча учун чинакам мотивацион лойиҳага айланган "Чегарсиз" видеоролиги намойиш этилди.
"Aслида тананинг мажруҳлигдан эмас, қалб мажруҳлигдан асрасин" дейди Чегарсиз лойиҳаси қаҳармони Нилуфар Aҳмедова. Оромгоҳ имконияти чексиз ёшларни ўз бағрида жамлаш билан бирга уларнинг билим, салоҳиятларини оширишни ҳам кўзлаган.

Хусусан, “Нотиқлик санъати” мавзусида профессионал телебошловчилар Лайло Рустамова ҳамда Саидолимхон Турдибойевлар семинар ўтишган бўлса, “Психологик тренинг”ни Волонтёрлар ассоциацияси раҳбари Ширин Обидова олиб борди.

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раҳбари Ойбек Исаков ҳам ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақидаги ўз фикрларини оромгоҳ иштирокчиларига қизиқарли услубда намоён қилди.

Лойиҳа доирасида яна учрашувлар, семинарлар, тренинглар амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, оромгоҳда спорт тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда. Бугун ўтказилган спортнинг шахмат ва мини футбол мусобақалари ҳам иштирокчиларнинг имконияти чексиз эканлигидан далолат беради.

Лойиҳа доирасида иштирокчиларни спорт ва таълимга оид тадбирларга кўпроқ тарғиб қилиш режалаштирилган.

Мини футбол ва шахмат мусобақалари ғолиблари якунда эсдалик совғалари билан тақдирланишади. Матонатчиларни олдинда ҳали кўп сюрпризлар кутмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!