Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда фуқарони пул эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
28 май 2022 г 1 316 Комментарии: 0
Прокуратура департаменти ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Жиззах шаҳридаги Aбу Aли ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси Ш.С. фуқаро У.ни кириш имтиҳонларида ёрдам бериб, ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!