Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида волейбол бўйича XXIX Ўзбекистон чемпионатининг якунловчи бешинчи тури ўтказилди
01 июнь 2022 г 1 099 Комментарии: 0
Февраль ойида старт олган Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки тур ўйинларидан бошлаб рақиб жамоаларга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, очколар бўйича биринчиликни қўлдан бермай келган Қорақалпоғистон Республикасининг Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қизлар терма жамоаси бешинчи тур мусобақаларида ҳам ўзининг юқори спорт маҳоратини намоён этди.
Ўтказилган беш тур натижаларига кўра, умумий 58 очко билан қорақалпоғистонлик волейболчи қизлар жамоаси XXIX Ўзбекистон чемпионатининг ғолиби бўлди.
Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида бир нечта номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, улар орасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қизлар терма жамоаси бош мураббийи Азат Казаков “Энг яхши мураббий”, Нукус ДПИ волейбол жамоаси “Энг яхши жамоа”, жамоа аъзоларидан Индира Насратдинова “Энг яхши ўйинчи”, Гулбазар Нуранова “Энг яхши тўсувчи”, Мақсуда Юлдашева “Энг яхши жамоа сардори” номинациялари билан тақдирланди.
Ғолиб жамоа аъзоларига диплом, олтин медаль ва чемпионлик кубоги тантанали равишда топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!