Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганига 5 йил бўлди
01 июнь 2022 г 1 293 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари ташкил этилганига беш йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири ўтди.
Тадбирда Жиззах вилоят прокуротураси ходимлари ҳамда Бюро Жиззах вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларидан ходимлар қатнашдилар.
Бугунги кунда жамиятимизнинг барча соҳаларида шиддат билан улкан ўзгаришлар, эришилаётган ютуқларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Тараққиётнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий
ва сиёсий соҳаларида, жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам жуда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил қилинди.
Бюрога юклатилган вазифалар доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида самарали ишлар бажариб келинмоқда.
Бюро органлари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар асосида ишни ташкил қилишда самарали ва янгича фикрларга асосий эътибор қаратилмоқда.
Бюро органларининг асосий йўналиши бўлган – суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш соҳасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.
Бюро органлари ташкил топгандан буён 8 трлн. 810 млрд. сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланди, шундан давлат фойдасига 1 трлн. 329 млрд. сўм маблағлар амалда ундирилди.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилди.
Долзарб йўналишлардан бири бўлган алимент қарздорлигини ундириш масаласида тубдан ўзгача ёндашув тадбиқ этилиб, Алимент ундирувларини назорат қилувчи ягона ахборот тизими ишга туширилди.
Тизим орқали 10 мингдан ортиқ алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотларни “онлайн” режимда танишиб бориш имкони яратилди.
Ҳар бир алимент олувчи номига банк ҳисобварағи очилиб, уларга 9 мингдан ортиқ пластик карточкалар бепул тарқатилди.
Алимент тўловчиларнинг меҳрибонлик уйларидаги фарзандларига моддий кўмак кўрсатиш мақсадида Бюро томонидан ташкил этилган “Ёшларга кўмак” махсус жамғармасига 63,5 млн. сўм йўналтирилди.
Амлга оширилган тушунтириш ишлари натижасида 1200 дан ортиқ оилалар яраштирилишига эришилди.
Муқаддам ўз иш ўрнини йўқотган ва қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 286 нафар шахс ишга тикланди ва уларга тўланмай қолган иш ҳақлари ундириб берилди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 27 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ўтказиб берилди.
Ижро соҳасига IT-технологиялари кенг жорий этилиб, Бюронинг “МИБ-Портал” дастури идора ва ташкилотларнинг 63 та ахборот тизимларига интеграция қилинди.
“МИБ-Портал” дастурида “сунъий интеллект” жорий қилиниб, давлат ижрочиларининг айрим ижро ҳаракатларини амалга ошириш ва қарорларини қабул қилиш жараёни автоматлаштирилди.
Хусусан, давлат ижрочисининг аралашувисиз ижро ишлари бўйича қарздорларнинг мулкларини аниқлаш, тақиқ қўйиш ва қарздорлик бартараф этилганда бекор қилиш тизими ишга туширилди.
Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида:
– Бюронинг “mib.uz” сайтида тарафларга ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатларини кузатиб бориш;
– “СМС-Хабарнома” автомат тизими орқали қарздорларга ижро иши қўзғатилганидан тамомлашгача бўлган ҳар бир ижро ҳаракати ҳақида хабар бериш;
– Android мобиль алоқа воситалари орқали қарздорликлар ва хорижга чиқишга қўйилган тақиқларни аниқлаш;
– “MIB.UZ” мобиль иловаси, шунингдек онлайн тўлов тизимлари (MUNIS, PAYME, CLICK, PAYNET ва бошқа) орқали қарздорликларни электрон тўлаш;
– “Paynet” тўлов тизимининг жамоат жойларида ўрнатилган инфокиосклари орқали банк кассаларига бормасдан ижро ишлари бўйича қарздорликни текшириш ва нақд пулда тўлаш имкони яратилди.
Мулкий низоларнинг олдини олиш мақсадида тўловга қобилиятсиз қарздорлар тўғрисидаги маълу-мотлар Бюронинг www.mib.uz расмий сайтига жойлаштирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!