Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бюро директорининг биринчи ўринбосари Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди
23 июль 2019 г 1 806 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабирджанов Жиззах вилоятида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими биносида 22 июль куни бўлиб ўтган сайёр қабулда вилоятимизнинг барча туманларидан аҳоли иштирок этди.
Сайёр қабулда Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам қатнашдилар.
Тадбир давомида фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Маълумот учун, фуқаро Дилафруз Суюнованинг тўрт ойдан буён алимент пулларини ололмаётганлиги борасидаги мурожаати сайёр қабул давомида ижобий ҳал этилиб, қарздор Жуманазар Юлдашевдан 1 млн. алимент пули ундирилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси
Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўлими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!