Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шошилинч ахборот: Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида сел-тошқин юз бериши мумкин
02 июнь 2022 г 1 602 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 2 июнь Ўзбекистоннинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларига, 3-4 июнь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақида “Ўзгидромет” маълум қилди.
2-4 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларида дўл ёғиши сабабли, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, – дейилади “Ўзгидромет” хабарида.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!