Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ДСБ бошлиғининг тадбиркорларга ҳисоботи
06 июнь 2022 г 649 Комментарии: 0
Бугунги кунда Жиззах вилоятида 22 мингга яқин юридик шахслар фаолият юритади.
Йил бошидан буён “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида вилоятдаги 13 минг 97 та корхонанинг 7 минг 109 та муаммоси ўрганилди, мазкур муаммоларнинг 7 минг 100 тадан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди. Тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йил ўтган 5 ойи давомида 1 минг 466 та корхонадаги 5 минг 076 нафар норасмий ишловчи фуқаро фаолияти қонунийлаштирилди. 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилиниб, солиқ турлари камайтирилди. Мулк солиғи 5 фоиздан 1,5 фоизга туширилди, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, солиқ тушумлари вилоятда 1,5 баравар кўпайган бўлса, ҚҚС тўловчилар сони 3 минг 700 нафардан 6 минг 200 нафарга етди. Қўшилган қиймат солиғидан қайтарилган мавжуд ортиқча тўлов миқдори 2022 йилнинг биринчи чорагида 50 та корхонада 73 миллиард 693 миллион сўмга етказилди.
Айни вақтга қадар вилоят солиқ тўловчилари томонидан 369 миллиард 911 миллион сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 21 миллиард сўм ортиғи билан бажарилган. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг 312 миллиард сўми, яъни 84 фоизи юридик шахслар, 57 миллиард 900 миллион сўми – 16 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди. “Солиқ ҳамкор” дастури орқали вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 812 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларга асосан 534 та сайёр солиқ текшируви ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 186 нафар фуқаронинг банк пластик карталарига 93 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди. Ўтган 3 ойда 117 та корхонага ер, 36 та корхонага мол-мулк, 46 та корхонага ижтимоий, 65 та корхонага айланмадан олинадиган, 488 та корхонага қўшилган қиймат, 6 та корхонага сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва 6 та корхонага фойда солиғидан имтиёзлар қўлланилди.
Бекзод Ташпулатов, Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!