Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда "Innowomenweek" ҳафталигига старт берилди
08 июнь 2022 г 644 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда вилоят Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси томонидан Жиззах вилоятидаги 4 та олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда «INNOWOMENWEEK» — хотин-қизларнинг инновацион ҳафталигига старт берилди.
Ҳафталикнинг очилиш қисми Жиззах давлат педагогика институти билан ҳамкорликда «Илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни» деб номланган илмий-амалий конференция билан бошланди.
Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 мартдаги ВМ-51—сонли баёни билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар режасининг 51-бандида хотин-қизларнинг интелектуал мулк объектларига патент (ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси, товар белгилари) олишларига кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолиятларига инновацион ёндашувни жорий қилиш мақсадида ташкил этилди. Шу билан бирга мамлакатимизда хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ва ихтирочилик фаолиятига кенг жалб қилиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилишдан иборатдир.
«INNOWOMENWEEK» — хотин-қизларнинг инновацион ҳафталиги доирасида Жиззах давлат педагогика институти олима ва ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини акс эттирган кўргазма ҳамда институт тузилмасида ташкил этилган Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига саёҳат ҳамда иқтидорли қизларнинг либослар намойиши ҳам ташкил этилди.
Ҳафталик шу ҳафта якунига қадар вилоятимиз миқёсида давом этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!