Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда Ички ишлар вазири кубоги мусобақалари бўлиб ўтди
08 июнь 2022 г 645 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022-йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ўтказиш бўйича берган топшириғига мувофиқ, уюшмаган ёшлар ўртасида иқтидори ва истеъдоди бор ёшларни селексия қилиш орқали профессонал спорт жамоаларига жалб этилиши ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 103-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, тасдиқланган Низом талаблари асосида бир қатор спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан бугун Зомин туманининг 3-сектор ҳудудидаги “Бахт”, Х.Олимжон, “Ўзбекистон”, “Нурафшон”, “Бунёдкор”, Улуғбек, Беруний, “Пахтакор”, “Чилонзор” ва “Гулистон” маҳаллаларида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтган мазкур беллашувларда ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, “Бахт” маҳалласининг “Истиқлол” жамоаси 1-ўринни, “Нурафшон”лик волейболчи ёшларнинг “Ёш авлод” жамоаси 2-ўринни, Беруний маҳалласи “Бургутлар”и 3-ўринни эгаллади.
Тадбир якунида, Зомин туман ИИОФМБ бошлиғи Ф. Тўйчиев ва мусобақа ташкилотчилари ғолиб жамоаларни диплом ва эсталик совғалари билан тақдирлади ҳамда туман Маданият бўлими томонидан иштирокчиларга концерт дастури намойиш этилди. Шу каби тадбирлар спортнинг бошқа жамоавий турлари бўйича ҳам давом эттирилиши белгиланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!